Олтинкўлда катта байрам бўлди!
Бўстон маҳалласи, "Одиллик" кўчаси “Очиқ бюджет” лойиҳасидаги ютуқни ўзгача нишонлади!
Куни кеча Бўстон маҳалласи “Менинг йўлим” лойиҳасида "Одиллик" кўчаси учун 492 млн сўм ютиб олди. Бу сафарги нишонлаш байрами янада ўзгача бўлди. Дошқозонда палов дамланиб, маҳалладаги 4 нафар эҳтиёжманд оила фарзандларига суннат тўйи ҳам қилиб берилди. Катта саҳнада эл суйган санъаткорлар Музаффар Мирзабеков, Абдулҳай Каримов, Ғайрат Аҳмедов ва “ДРУМ ШОУ” гуруҳи хизматда бўлдилар.
Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновнинг болажонларга аталган алоҳида совғаларини унинг ўринбосари Муҳаммаджон Нишонов топширди.
Байрам охирида даҳшатли мушакбозлик бўлди. Тинч юртга шундай байрамлар ярашади.
@Vodiybozor
@oltinkulnews
https://t.me/oltinkulnews/11657