Ошиқ бўлдим, девона,
Бир қизни севиб қолдим.
Алвон атиргул бериб,
У қизни кўнглин олдим.
Сухбатлашдик узоқ пайт,
Қўлимизни қўймасдик.
Уриштириб кўзларни,
Термулишиб тўймасдик.
Севгимизни якуни,
Гумбирлаган тўй бўлди.
Тўёна деб сўйилган,
Озор кўрган қўй бўлди.
Бошланди ана энди,
Келинчакни нози.
Тўйга уч кун ўтмасдан,
Кўтарилди овози.
Қўли кўксида доим,
Онамга кулиб боқар.
Спалнийга имо қилиб,
Менгаям қошин қоқар.
Ўзи хотин дегани,
Рашк ўтида куяркан.
Бу оловда ёнгунча
Уйланмасам бўларкан.
Эрта тонгдан бошлайди,
Уйда қайта қуришни.
Асабимни ўйнайди,
Чиқаради урушни.
Жағи тегмас жағига,
Соям каби юради.
Ўзи ювган майкамни,
Хидлаб хидлаб кўради.
Яна ўпиб юзимдан,
Бу нима туриш дейди.
Юзингда лаб бўёғи,
Мен билан уруш дейди.
Икки ўтни орасида,
Қийналади бу жоним.
Қанча чидаб хоп десам,
Авжига чиқар ҳоним.
Халоватим йўқолди,
Уйда уруш тўполон.
Коса пиёла синган,
Учиб юради қозон.
Бўйдоқлигим бахорим,
Уйланиш қишим экан.
Шундай кўзимни очсам,
Ҳаммаси тушим экан🙊
✍Камронбек Исмоилов
@Ziyadullayeva_bilan