Кутилмаган табиий офат Эрон ва Ироқ ўртасидаги чегара минтақасини ўз забтига олган.
Шу соатларда имконли бўлган рақамларга кўра, ҳалокатли зилзила камида 221 кишининг умрига зомин бўлган. 5660 дан ортиқроғини яралаган.
Зилзила кучи Рихтер шкаласи бўйича 7.2 баллни ташкил этган.
Энг кўп қурбонлар Эроннинг Кармоншоҳ вилояти ҳиссасига тўғри келган.
Эрондаги ёрдам ташкилотларидан бирининг аётишича, юз мингга яқин одам бошпанасиз қолган ва уларнинг чодирларга эҳтиёжлари бордир.