Қашқадарё томонларда Наврўзни нишонлашнинг ўзгача услуби бор. Халқ кенг қир адирларга чиқиб, сайил уюштиради. Кураш тушади, кўпкари чопади, бир ёнда келин салом, бир ёнда қўшиқлар авжи. Минг йиллик урф-одатларини намойиш этади. Шаҳрисабз тумани "Пахтакор" маҳалласи Янги қишлоғида ўтказилган Наврўз-2022 сайли гарчи ёмғир остида ўтган бўлса-да, барчада баҳорий кайфият ҳукм сурди. Қамашилик хонанда Улуғбек бахши даврага зеб берди. Ёшу кекса Сариқтепани тўлдириб, байрам завқи билан ўйин-кулги қилди.
Олис-яқиндаги юртдошларимиз томоша қилиб, Ватан соғинчи ҳовурини босишини ният қилган ҳолда, Ютубга жойланди.
Томоша қилинг.
Телеграм каналим:
t.me/qayduz
Фейсбукдаги манзилим:
facebook.com/fazliddinsattorov