Лола қайси пулга АҚШ дан уй сотиб олди!?
Мустақил ўзбек журналисти Қудрат Бобожонов, ўзининг видеоблогида «Лола Каримова учун Хэллоуин» номли терговини эълон қилди. Ўзининг терговида Қудрат Бобожонов Ўзбекистон президенти И. Каримовнинг қизи Лола Каримова-Тиллаева АҚШ нинг Лос-Анжелес шаҳрида уйи борлиги ҳақида гапиради. Уй энг машҳур районлардан бири бўлган ва миллионерлар яшайдиган Бэвэрли-Хиллсда жойлашган.
Бу терговда Ўзбекистон Молия вазирлигининг собиқ ходими Шермамат Абдуллазода ҳам иштирок этади. Ҳозирда АҚШ да истиқомат қилаётган Шермамат Абдуллазода, ЎзМВ да ишлаган вақтида, унга Ўзбекистонда баъзи савдо фирмаларининг барча солиқлардан озод этилганлиги тўғрисидаги маълумотлар бўлган маҳфий ҳужжатлар учраганлигини айтиб берди. Лола Каримова яшаётган уйнинг бозордаги баҳоси 58 миллион АҚШ долларида баҳоланмоқда. А. Шермаматни бир савол ўйлантирмоқда: Лола Каримова бунча катта миқдордаги пулни қаердан олди ва North Crescent Drive на 900 манзилидаги бунчалик қиммат уйни қайси манбалар ҳисобига таъминлаб турибди?
Бу саволларга жавоб жуда оддий. Ҳеч кимга сир эмаски, Ўзбекистон табиий ресурсларга бой бўлишига қарамасдан, унинг халқи қашшоқликдан азият чекмоқда. Бунга мамлакатнинг табиий бойликларини ўғирлаб, четга сотаётган, ўз халқини бу бойликлар манфаатидан махрум қилаётган Ўзбекистон ҳукумати айбдор. Ҳукуматга эса бундай фирибгарликларни амалга оширишда, бу давлатнинг асоси бўлган система имконият яратиб бермокда. Халқ бу чирик системадан қутулмас экан, Каримов ва унинг оиласи ёки унинг ўрнига келадиган ҳар қандай ҳукумат халқ бойлигини талон тарож қилишда давом этаверади.