Ҳозирда аёллар учун ҳақиқий танлов мавжудми ёда ўзига тўқ ва таъсирга эга аёллар ўз танловларини бошқаларга ўтказмоқдами?
Ана шу савол атрофида Vogue журналининг ҳинд нашрида баҳслар бошланган.
Баҳс доирасида 99 аёлнинг агарда ҳақиқий танлов имкони бўлганда нимани танлашлари акс эттирилган видеолавҳа ҳам берилган.
Ижтимоий тармоқларда бу каби ошкора руҳдаги баҳслар олқишланмоқда. Лекин Болливуд ва мода дунёси аёлларнинг ўзгачи сиймосини тақдим этаётган маназарда бу баҳслар таъсирга эга бўлмаслиги ҳам айтилмоқда.
Би-би-си Ҳинд бўлими мухбири Дивя Аря ҳам ўз навбатида ҳинд аёлларидан ҳаётларида бир нарсани танлаш имконига эга бўлсалар нимага афзаллик беришлари ҳақида сўраган.
Сиз нимани танлаган бўлардингиз?