Лондон шаҳридаги заргарлик дўконига ҳужум уюштирилди.
Энг қизиғи, бу талончилик йўловчилардан бирининг мобил телефонига тасвирга олинди, қўлида қиличи бор ўғрига ташланиб, уни тўхтатиб қолишга уринган йўловчи ҳам кадрга тушиб қолди.
Бу жасоратмиди ёки аҳмоқлик?
Лондон шаҳри полицияси хабар қилишича, 22 январ куни қўлидаги болғалар билан заргарлик дўкони ойналарини синдириб, уч шахс ўғриликка қўл урган.
Бу уч шахс мопедларда бўлишган.
Ўғрилар изига тушган полиция улардан бир нафарини ҳибсга олишга муваффақ бўлган.
Ҳодиса жойида болға ва мачете қиличи топилган.
Шарҳсиз видео.