#салавот
Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга саловот айтурлар. Эй иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга саловот айтинг ва салом юборинг.
"Аҳзоб" 56- оят.
--------------------------------------
Имом Ибнул Қаййим роҳимаҳуллоҳ айтадилар:
Саҳобаи киромлар жума куни Пайғамбар алайҳиссаломга кўп салавот айтишни мустаҳаб санашарди.
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу дедилар: «Эй Зайд ибн Ваҳб, агар жума куни кирса Пайғамбар алайҳиссаломга минг марта салавот айтишни ташламагин».
("Жалаул афҳам" 40)