Шу йил июл ойида Украина шарқидаги Грабово қишлоғи яқинида уриб туширилган MH17 Малайзия учоғи ҳалокати илк дақиқалари тасвирга олинган видео эълон қилинди.
Тасвирни Ассошиэйтед Пресс ахборот агентлиги эълон қилган, у Грабово қишлоғи яшовчиси томонидан мобил телефонга тасвирга олинган.
Ушбу видеода осмонга кўтарилган тутун, ҳар томонга сочилиб кетган учоқ қолдиқлари ва ҳалокатдан қўрқиб кетган маҳаллий одамлар акс этган.
Шарҳсиз видео.