Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омборининг тўғони 1 май куни эрталаб соат 5:55да ўпирилиши оқибатида яқин-атрофдаги аҳоли уйларини сув босди.
Омбордан сув тошиши оқибатида учта туман: Сардоба, Мирзаобод ва Оқ олтин туманларининг ўн минглаб аҳолиси эвакуация қилинди.
ФВВ маълумотига кўра, биргина Қўрғонтепа туманидан 11600дан зиёд аҳоли эвакуация қилинган.
Айни пайтда Мирзаобод туманидаги 8та маҳалла, Оқолтин туманидаги 10та маҳалла аҳолиси хавфсиз худудга кўчирилмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев вертолётда воқеа жойига етиб борди.