Дунёнинг энг кўп мусулмон аҳолиси яшайдиган Индонезияда рўмол ўраб, тор шим кийган хотин-қизларнинг юриш-туришлари баҳсларга сабаб бўлган.
"Мода билан эътиқодни бирлаштирган" аёллар "замонавий кийинишга ҳаққимиз бор" дейишади.
Дин уламолари эса бундай кийинишнинг рўмол ўрашга зид эканини айтишмоқда.