Ўзбекистон ҳукумати матбуот эркинлиги борасида ортга қадам қўймаслигини айтмоқда.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари Лазиз Қудратов Би-би-сига буни яна бир бор таъкидлади.
Лондонда ўтган Uzinvest Forum анжумани чоғида гапирган Қудратов ҳукуматнинг бу борадаги мавқейи "Президент томонидан аниқ-таниқ ифодаланганини айтди, аммо Тошкент шаҳар ҳокими ва сенатор Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг журналистларга таҳдидини шахсан қоралашдан бош тортди.
Ўзбекистон Сенати раиси Танзила Норбоева ва Қонунчилик палатаси инсон ҳуқуқлари бўйича вакили - Омбудсман эса Би-би-сининг бу ҳақдаги сўровини жавобсиз қолдирди.
Мирзиёев зўравон ҳокимларни қоралаган ва журналистларни ҳимоя қилган, аммо Ортиқхўжаевни тилга олмаган.