Предыдущая публикация
Шу пайтгача сатрлар орқали ғойибона яқинимга айланган барча сиз азизларни икки улуғ айёмларимиздан бири Ийд ал Фитр билан муборакбод этаман.
Ҳамиша барчангизни Аллоҳ ризоси йўлида ғойибона дўстим, қадрдоним, ҳамсуҳбатим ва дуогўй инсонларим деб биламан ва сизларга энг чиройли дуоларимни йўллаб қоламан.
Ижобат соатларидамиз, ҳар қанча тилак айтсак, ин шаа Аллоҳ фаришталар амийн дейишга ҳозир-у нозир туришибди.
Юртимизга тинчлик, яқинларимизга ва ўзимизга ҳотиржамлик сўрайлик. Иймонимиз бут бўлсин, яхшилар ичида доимо номимиз азиз, қадримиз баланд бўлсин!


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1