Кунда ўчар светдан,
Қотиб қолар тирнетдан.
Гапни уқмас безбетдан,
Аллоҳ ўзи асрасин.
Лаб иширар балодан,
Ошиқча эт, килодан.
Сохта чиқар тиллодан,
Аллоҳ ўзи асрасин.
Аёлсифат эркакдан,
Қийшиқ ўсган теракдан.
Туфли олсанг бракдан,
Аллоҳ ўзи асрасин.
Жонли айтмас ҳофиздан,
Гапдан қайтар лафзсиздан.
Сўконғич бетамиздан,
Аллоҳ ўзи асрасин.
Аёлни урар эрдан,
Хосил унмас зах ердан.
Хатоси ғиж-ғиж шеърдан,
Аллоҳ ўзи асрасин.
Еб тўймас порахўрдан,
"Танка" лари бор зўрдан.
Кўзлари очиқ кўрдан,
Аллоҳ ўзи асрасин.
Ишда қоғозбозликдан,
Моянаси озликдан.
Фойдасиз "ёз-ёз" ликдан,
Аллоҳ ўзи асрасин.
Ўғри-ю қиморбоздан,
Тийиқсиз хотинбоздан.
Уқуви йўқ дорбоздан,
Аллоҳ ўзи асрасин.
Ноҳақ савол-сўроқдан,
Сирни сотар ўртоқдан.
Шайтон суви ароқдан,
Аллоҳ ўзи асрасин.
Шарм-у ҳаёсиз қиздан,
Охири хато издан.
Яхши пишмаган жиздан,
Аллоҳ ўзи асрасин.
✍ Дилобар Уролова


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1