Аммо одам бўлмайдилар!
Тулки шайтон бўладилар, бўри қоплон бўладилар
Аждар илон бўладилар, шоху султон бўладилар
Аммо одам бўлмайдилар!
Шох ёнида юрадилар, давру-даврон сурадилар
Қаср уйлар қурадилар,
Юзга қараб хурадилар
Аммо одам бўлмайдилар!
Қуръонни ёд биладилар,
Пайдар-пай хаж қиладилар
Муфти имом бўладилар
Аммо одам бўлмайдилар!
Бойликларинг тўлиб тошар,
Кундан кун ҳаддан ошар
Балким бўлар минг йил яшар,
Аммо одам бўлмайдилар
Халқ шоири бўладилар,
Кўзи қонга тўладилар
Маддохликни биладилар,
Мукофот деб ўладилар
Аммо одам бўлмайдилар.
Халқ артисти қувнайдилар
Пулга ёлонғоч ўйнайдилар
Золимларни куйлайдилар
Бу дунёдан тўймайдилар
Асло одам бўлмайдилар