Она меҳри.
Дунёдаги энг гўзал нарса бу онанинг кафтидир. Ҳа, онанинг кафти энг гўзал нарса. Зеро, онанинг вафотидан сўнг дунё сиз учун ранг-баранглигини йўқотади. Онанинг вафотидан сўнг, ҳамма ишлар гўё орқага кетади. Биродар ҳам, ҳатто ўз ўғлингиз ҳам онага тенг бўлолмайди. Агар бирор кишини олдига бориб шикоятингизни айтсангиз, у сиз ҳақингизда унутиб юборади. Фақатгина она, онагина боласи учун Аллоҳга сажда қилиб, дуо қилади. Она ҳеч қачон сизнинг мусибатингизни унутмайди. Она ҳар куни эрталаб "аҳволинг яхшими?", деб сўрашни унутмайди. Дунёда ҳеч ким сизга онангиздек қайғурмайди. Агар онангиз ҳаёт бўлса, уни ғанимат билинг.
Ҳаётнинг татимли ва баракали бўлишининг сабаби нимада деб ўйлайсиз? Қаерга борманг ҳаммага: "ҳақимга дуо қилинг," "мени дуода унутманг", деб дуо сўрайсиз. Ҳатто Маккада бўлсангиз ҳам, ҳатто ўғлингиздан ҳам, мени дуода унутма деб сўрайсиз. Фақатгина она, она ҳеч қачон сизни дуода унутмайди. Шунинг учун ишларингиз юришяпти. Дуо қиладиган онангиз бор экан, ишингиз ўнгидан келяпти.
Бу сатирларни ўқир экансиз, ўзингизга савол бериб кўринг: "Онам севиб истемол қиладиган энг лаззатли таом қайси?"
Бирингчи таомдан бошланг. Биз ўзимиз бир кунда қанча овқат еймиз?
Неча марта овқат еймиз, лекин, афсуски онамиз қайси овқатни суйиб ейишини ҳам билмаймиз.
Ўзингизга савол беринг:
*Онангизга ёқадиган энг хушбўй атир қайси?
*Онангиз бирор марта телефонимда пул йўқ деганми?
*Хотинингиз-чи?
*Неча марта телефонга пул сўраган?
*Фарқини сезяпсизми?
*Қайси томонга кўпроқ харажат қиляпсиз экан?
Она барча саодатлар чироғидир. Сиз эса унга бепарвосиз.
Аслида биринчи мақсадингиз онани рози қилиш бўлиши керак. Масалан, дам олиш куни биз уёқ-буёққа дам олишга борамиз. Онамиз эса уйда қолади. Аёлимиз ва болаларимизни ўйнатиб келамиз, онамизга эса парво қилмаймиз. Улар эътиборга муҳтожлар, Хусусан қариб қолишган бўлса, сочлари оқарган бўлса. Уларнинг сиздан бошқа ҳеч кимлари йўқ. Бу дунёда онадан ташқари ҳамма ё пулингиз ё манфаатингиз учун дўст бўлади. Фақатгина она, битта мактуб ёки битта ширин табассумингиз билан сиздан рози бўлади.
Ёки биргина: "Аҳволингиз яхшими онажон", деган ширин сўзингиз билан, уни бахтли қилишингиз мумкин.
Келинг, ҳозирни ўзидаёқ Онажонларимизга қўнғироқ қилиб, янги кун, янги тонг билан қитлаймиз!
Уларни борлиги бизнинг бахтимиз ахир...

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 13
Зор булганда каровга
Кайрилма хеч бировга
Онанг дуосини ол
Рахмат Аллох рози болсиг