
Бедард бўлинг юрсангиз хам пиёда.♥
Эй дўст сизга мендан битта дил исхор,♥
Онангизни умри бўлсин зиёда.♥
Фарзанд белда, ошно йўлда, пул қўлда,♥
Гоҳ шахарда ризқ тергайсиз, гоҳ чўлда.♥
Хаёт деган ушбу каттакон кўлда,♥
Онангизни умри бўлсин зиёда.♥
Янги узум новдасидай мўрт бу жон,♥
Бугун бормиз, индинимиз даргумон.♥
Жонингизга жондай азиз меҳрибон,♥
Онангизни умри бўлсин зиёда.♥
Улфатлар гох кўзга қараб ўяр кўз,♥
Дилингизни хуфтон қилар баъзи сўз.♥
Сизга меҳрин гилам қилган гиламдўз,♥
Онангизни умри бўлсин зиёда.♥
Зар сочамиз ишва қилса гар дилбар,♥
Амалдор-ки тутса ютдик гоҳ захар.♥
Кайфу-сафо ўткнчи жон биродар,♥
Онангизни умри бўлсин зиёда.♥
Эл ичида эл бўлдингиз... Сабаб ким?!♥
Оғрисангиз бедор бўлди йиғлаб жим.♥
Онангизни ОНА дейман, хой, иним!♥
Онангизни умри бўлсин зиёда.♥
Сочига оқ қўнди қаранг сизни деб,♥
Қомати дол бўлди ўғил-қизни деб.♥
Зеб бердими юзларига бир бор, зеб?!♥
Онангизни умри бўлсин зиёда.♥
Ох! Онажон... Кечир, ўғлинг тош юрак,♥
Бир кетганда йиллаб кетар бедарак.♥
Онангиз онамга ўхшаса керак,♥
Онамизни умри бўлсин зиёда.♥
Онангизга салом айтинг номимдан,♥
Юзларидан ўпиб қайтинг номимдан♥
Хар кун дуо қилиб тураман зимдан♥
Онангизни умри бўлсин зиёда♥

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев