Йиғламанг дард сизни қийнаса тинмай.
' Йиғланг, шаходатсиз тўхтаса забон.
Йиғланг, ажал етса-ю кирмаса иймон.
' Йиғламанг тўхматлар бошга ёғилса.
Номард отган пайкон нишонга текса.
' Йиғланг, НАФС дея сотилса виждон.
Йиғланг, ажал етса-ю кирмаса иймон.
' Йиғламанг, севган ёр айласа жафо.
Йиғламанг дунёни тарк этса вафо. '
Йиғланг ўғил отани бағрин қилса қон.
Йиғланг ажал етса-ю кирмаса иймон.
' Йиғламанг дунёни сув босса буткул.
Йиғламанг шахарлар ёниб бўлса кул. '
Йиғланг қабрни чўғ айласа макон.
Йиғланг ажал келса-ю кирмаса иймон.
' Йиғламанг бой бериб қўйиб мансабни.
Йиғламанг эй дўстим асранг асабни.
' Йиғланг залолатга юз тутса замон.
Йиғланг ажал келса-ю кирмаса иймон.
' Йиғланг фахшу зино бўлса хукмрон.
Йиғланг сажда қилиш бўлганда армон.
' Йиғланг ишингизда бош бўлса шайтон.
Йиғланг ажал келса-ю кирмаса иймон..!


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев