Кузим очиб уйгонсам сахар
Оёк кулим сог булса агар
Каломингни айтсам шу махал
Иймонимдан айирма ОЛЛОХ!
Гохо феълим ёмон гохида тилим
Шу айбимдан уртанар дилим
Бошим еса шугина айбим
Панохингдан айирма ОЛЛОХ!
Ота-онам ранжитдим баъзан
Эркалигу кайсарлик билан
Фарзандимдан кайтса шу гунох
Мехринг дариг тутмагин ОЛЛОХ!
Дустим куп деб уйлаб юрардим
Давраларда гардан керардим
Дуст деганим казиганда чог
Чин дустимдан айирма ОЛЛОХ!
Молу дунё йулдан алдаса
Кибру хаво ёкамдан олса
Кулим кири ювилиб кетса
Омадимдан айирма ОЛЛОХ!
Ота-онам сингилжонларим
Укаларим кадирдонларим
Ёнимдаги энг чиройлигим
Шу оиламдан айирма ОЛЛОХ!
Кимдир кечрок кимдир эртарок
Бу дунёда кололмас хеч ким
Кузларимга тулганда тупрок
Жаннатингдан айирма ОЛЛОХ!
Шеърни ёздим кузда ёш билан
Калам деган бир сирдош билан
Танамдаги бор бардош билан
Каламимдан айирма ОЛЛОХ!
УЗ УЗИНГДАН АЙИРМА ОЛЛОХ!


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 5