Уфқ оқара бошлаганда, тонги собо ҳали уйғонмаган танага оромбаҳш хузур ато этаётганда Тошкент махаллалари кўчаларидан таралаётган турли хил шовқинлар, овозлар ва ўзига хос шаҳарнинг уйғонаётганини билдирувчи ифорларни ҳеч нарса билан таърифлаб бўлмайди. Қадрдон шаҳрингнинг кўҳна тарихига ўзингни дахлдор ҳис этиш, эндигина тандирдан узилган ноннинг, майин шабодадада тебраниб, райҳоннинг атрофга таратаётган ёқимли ва ҳушбуй ҳидларини нақадар соғинганлигимни тўрт йил хорижда ўқиб, уйга қайтгач сездим. Агар тўрт йил аввал кимдир менга тонг саҳар туриб, мақсадсиз Тошкент кўчаларида яёв кезасан, деганида ишонмаган бўлардим. Энди эса худди биров туртгандек тонг саҳар уйғониб, шошганча юз- қўлимни ж