Предыдущая публикация
QUR'ON QALBIMNING BAHORI

QUR'ON QALBIMNING BAHORI

18:38
♦️Хадислар Китоби♦️

♦️Хадислар Китоби♦️

🌴 ЗУЛ-ҲИЖЖА ОЙИНИНГ 10 КУНЛИГИДАГИ АЙТИЛИШ КЕРАК БЎЛГАН ЭНГ ҚИММАТЛИ ЗИКР.

|
Ушбу зикрларни Зул-Ҳижжани аввалги 10 кунида кўп айтиш тавсия қилинади.
|
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
|
"Аллоҳ наздида (Зул-Ҳижжани) бу (биринчи) ўн кунликдан Унга (Аллоҳга) қилинган амаллардан кўра севимликроқ кун йўқдир. Бас, "таҳлил" ("Ла илаҳа иллаллоҳ"), такбир ("Аллоҳу акбар") ва таҳмидни ("Ал-ҳамду лиллаҳни бу ўн кунликда) кўпроқ ўқинг.
|
📗 Имом Аҳмад 5447 ривояти. Саҳиҳ.
|
📖 Самура ибн Жундуб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
|
“Аллоҳ Таоло энг кўп ёқтирган ибора шу тўртта иборадир: “Субҳоналлоҳ, вал-ҳамдулиллаҳи вал-ла илаҳа иллаллоҳу ва ллоҳу акбар”. Улардан қайси бирини биринчи бўлиб айтишингиз муҳим эмас”. (Муслим, 2137).
|
📖 Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
|
«Албатта, мен учун: «Субҳаналлоҳ, Алҳамдулиллаҳ, Ла илаҳа иллаллоҳ ва Аллоҳу акбар» дейшим, қуёш унинг устига чиқадиган ҳамма нарсадан кўра яхшироқдир».
|
📗 Муслим, 2695 ривояти.
|
سُبْحَانَ اللَّهِ، وَالْحَمْدُ لِلَّهِ، وَلَا إِلَهَ إِلَّا اللَّهُ، وَاللَّهُ أَكْبَرُ
|
🔶 Субэаналлоҳ. (Аллоҳ барча айбу нуқсон ва ширкдан Покдир)
|
🔶 Алҳамдулиллаҳ. (Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин).
|
🔶 Лаа илаҳа иллаллоҳ. (Аллоҳдан ўзга ибодатга ҳақлик бирор илоҳ йўқдир).
|
🔶 Аллоҳу Акбар. (Аллоҳ барча нарсадан Улуғдир).
|
🔶🔷🔶🔷🔶🔷🔶🔷🔶🔷🔶🔷
🌴 АЛЛОҲГА БУ ҲАЁТИЙ ДУНЁДА ЗУЛ-ҲИЖЖАНИ ЎН КУНИДАН КЎРА ЁҚИМЛИКРОҚ КУН ЙЎҚДИР.
|
🔶 Эй Биродарим! Аллоҳ сени кўп яҳшиликлар билан сийласин. Шуни билгикнки биродарим, бу ҳаётий дунёда Аллоҳ Таолога Зул-Ҳижжани аввалги 10 кунидан кўра севимликроқ кун йўқдир. Бу 10 кунда қилинган солиҳ амал ҳатто Рамазонда қилинган солиҳ амалдан кўра Аллоҳга ёқимликроқдир. Агар сен бу ўн кунликда икки ракат намоз ўқисанг, Рамазонда ўқиган икки ракатингдан авзалроқдир. Бу бир мисло эди. Шуни билгикнки бу ўн кунликда нима солиҳ амал қилмагин бунга бошқа ойлардаги ва кунлардаги бирорта солиҳ амал тенг эмасдир.
📖 Аллоҳ Таоло деди:
"Тонга қасам! Ўнта тунга қасам! Жуфт ва тоқга қасам!". (Фажр: 1-2-3).
🔸 Абдуллоҳ Ибн Аббос розиёллоҳу анҳу ушбу оят шарҳида айтадилар:
"Ўнта тун - бу Зул-Ҳужжани аввалги ўн кунлиги". Қаранг: Ибн Абу Ҳотим 19233 ривояти. Саҳиҳ.
🔸 Мужоҳид айтади:
"Оятдаги "Тонга қасам" - бу Зулҳижжани ўнинчи куни Қурбонлиғ қилинадиган кунни тонги". Қаранг: Ибн Абу Ҳотим 19232.
🔸 Ибн Аббос розиёллоҳу анҳу айтадилар: "Жуфт бу Қурбонлиғ қилинадигам кун! Тоқ эса - Аърафа куни". Қаранг: Ибн Абу Ҳотим 19244.
📖 Жобир Ибн Абдуллоҳ розиёллоҳу анҳудан ривият қилинади: Росулуллоҳ саллоллоҳи алайҳи васаллам дедилар:
"Бу дунёдаги энг улуғ кунлар бу Зул-Ҳижжанинг аввалги ўн кунидир".
Баззор 1128, Абу Яъло 2090 ва Ибн Ҳиббон 1006. Шайҳ Албоний саҳиҳ деган. Қаранг: "Саҳиҳ ат тарғийб" 1150.
Шунинг учун бу Зул-Ҳижжа ойининг аввалги ўн кунида кўплаб зикрлар, Қуръон тиловатлар, тамҳид ва такбирлар тасбеҳлар айтишлик, тунлари кўп нафл намозлари Қуръон тиловатлар ва дуолар қилиш ва биродарларга ёрдамлашиш, етим мискиннлар холидан хабар олиш уларни таомлантириш, кариндош уругларни хабар олиш жуда гузал савоби жуда улуғ амаллардан ҳисобланади. Бу амалларни бошқа ойларда кунларда қилганинг бу ўн кунликда қилганинг олдида ҳеч нима бўлмайди. Бу ўн кунликни қадри шундай баланд. Ким билан урушиб қолган бўлсанг у билан ярашиб ол, кимни дилини оғриган бўлсанг уни хушнуд қил, қандай солиҳ амалинг бўлса мана шу ўн кунликда кўпайтир.
📖 Абдуллоҳ Ибн Аббос розйиллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
"Аллоҳ учун ушбу ўн кунликда қилинган ҳайрлик ишлардан кўра бошқа кунлардан қилинадиган бирор ёқимлик амал йўқ".
Одамлар айтишди: "Ҳаттоки Аллоҳ йўлидаги жиҳодҳамми Ё Росулаллоҳ?".
Ул зот дедилар: "Ҳа ҳатто бу Аллоҳ йўлидаги жиҳод булса ҳам! Аммо бундан Аллоҳ йўлида сафарга отланиб ўзи ва моли билан сарф қилган киши мустасно".
Бухорий 969, Абу Довуд 2438, Термизий 757 ва Доримий 1/357 ривояти.
📖 Абдуллоҳ Ибм Умар розиёллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
"Аллоҳга Зул-Ҳижжани ун кунлигидан ортиғроқ ёқимлик бирор кун йўқдир. Бас бу кунларда Субҳаналлоҳ, Алҳамдулиллаҳ, Лаа илаҳа иллаллоҳ ва Аллоҳу Акбар каби зикрларни кўпайтиринг".
Аҳмад 2/75, Ибн Ҳумайд 807 ва Табароний "Ал-Кабир" 3/110 ривояти. Саҳиҳ. Қаранг: "Таҳриж ал Муснад" 5445.
🔸🔹🔸🔹🔸🔹🔸🔹🔸

🌴 ЗУЛ-ҲИЖЖА ОЙИНИНГ 10 КУНЛИГИДАГИ АЙТИЛИШ КЕРАК БЎЛГАН ЭНГ ҚИММАТЛИ ЗИКР. - 962319609085
🌴 ЗУЛ-ҲИЖЖА ОЙИНИНГ 10 КУНЛИГИДАГИ АЙТИЛИШ КЕРАК БЎЛГАН ЭНГ ҚИММАТЛИ ЗИКР. - 962319609085
0 комментариев
10 раз поделились
3 класса

Нет комментариев

Новые комментарии
Для того чтобы оставить комментарий, войдите или зарегистрируйтесь
Следующая публикация
Свернуть поиск
Сервисы VK
MailПочтаОблакоКалендарьЗаметкиVK ЗвонкиVK ПочтаТВ программаПогодаГороскопыСпортОтветыVK РекламаЛедиВКонтакте Ещё
Войти
QUR'ON QALBIMNING BAHORI

QUR'ON QALBIMNING BAHORI

ЛентаТемы 3 892Фото 1 519Видео 862Музыка 20Участники 9 781
  • Подарки
Левая колонка
Всё 3 892
Обсуждаемые

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного

Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.

Зарегистрироваться