Предыдущая публикация
QUR'ON QALBIMNING BAHORI

QUR'ON QALBIMNING BAHORI

1 апр
♦️Хадислар Китоби♦️

♦️Хадислар Китоби♦️

#МУХАММАД ﷺ ПАЙҒАМБАРЛАРЛИК билан шарафланиши олдидан юз берган мўъжизалар.

​Пайғамбаримиз ﷺ қирқ ёшга тўлиб, Муҳаммадий қуёш балқиш вақти яқинлашганда, у зот бирор эҳтиёж билан кўчага чиқсалар ёки қайтсалар, йўлларида учраган ҳар бир дарахт ва тош: "Ассалому алайка, йа Расулуллоҳ!" (Сизга салом бўлсин, эй Аллоҳнинг Расули!) деб хитоб қиларди. Расулуллоҳ ﷺ ўнг ва чап томонларига қарардилар-у, лекин салом бераётган дарахт ва тошлардан бошқа ҳеч кимни кўрмасдилар.
​Бу ҳодисалар у зотнинг пайғамбарликларига энг буюк далиллардан эди. Бу муҳаббат нафақат қалбларни забт этди, балки ҳар тарафга ёйилиб, ҳатто дарахт ва тошлар ҳам у зотни севиб қолди. Ҳа, қаттиқлик ва жонсизликда зарбулмасал бўлган ўша тошлар Пайғамбаримиз ﷺ олдиларидан ўтганларида салом берарди.
Бу ҳақда Набий ﷺ шундай марҳамат қилганлар: "Мен Маккада бир тошни биламан, у мен пайғамбар қилиб юборилишимдан олдин менга салом берарди. Мен уни ҳозир ҳам танийман".
​Булутнинг соя солиши.
​Муҳаммад ﷺ нинг пайғамбарлик далилларидан яна бири — Шом сафари давомида булутнинг у зотга бўйсундирилишидир. Жазирама иссиқ кунларда булут у зотга соя солиб турарди. Буни Хадича онамизнинг қули Майсара ривоят қилган.
Майсара бу сафарда у зотга ҳамроҳлик қилган эди. Бу ҳолат Хадича онамизнинг у зотга нисбатан муҳаббатини оширди ва ҳатто ўзлари совчи қўйдилар, чунки у зотнинг келажакда буюк зот бўлишига ишонч ҳосил қилгандилар. Шу боис, ваҳий келганида Хадича онамиз инсонлар ичида энг биринчи бўлиб иймон келтирдилар. У киши юксак ахлоқ ва ғайритабиий ҳодисаларни кўриб бўлганлари учун бошқа бирор далил кутиб ўтирмадилар.
​Муҳаммад ﷺ қаерда бўлсалар, барака ўша ерда.
​Пайғамбаримиз ﷺ агар амакилари Абу Толиб ва унинг оиласи билан овқатлансалар, ҳаммалари тўяр ва сероб бўлишарди. Агар у зот бўлмасалар, овқатланишса-да, тўймасдилар. У зотнинг энагалари Умм Айман (رَضِيَ اللهُ عَنْهَا) айтадилар:
"У зотнинг на ёшликларида ва на катта бўлганларида очлик ёки чанқоқдан шикоят қилганларини кўрдим".
​Ҳалима Саъдиянинг уйида.
​Ҳалима Саъдия у зотнинг сабабидан келган барака ва хайриятларни кўриб, шундай деган эди:
"Биз уни онасига қайтариб олиб борганимизда, ундаги баракани кўрганимиз сабабли, ичимизда яна биз билан қолишини жуда ҳам хоҳлардик".
​Шом сафарида.
​Пайғамбаримиз ﷺ ўн икки ёшларида амакилари Абу Толиб билан Шомга борганларида, роҳиб Буҳайро у зотдаги пайғамбарлик аломатларини кўриб, тан олган эди.
​Муҳаммад ﷺ нинг пайғамбарликларига далиллар шу қадар кўпки, уларни биргина мақолада жамлаб бўлмайди.
​
Аллоҳ таолодан бизни ва сизни сўзни тинглаб, унинг энг гўзалига эргашадиганлардан қилишини, У Зотнинг суннатларига эргашиш ва муҳаббати билан ризқлантиришини сўраймиз.

#МУХАММАД ﷺ ПАЙҒАМБАРЛАРЛИК билан шарафланиши олдидан юз берган мўъжизалар. - 961703031293
#МУХАММАД ﷺ ПАЙҒАМБАРЛАРЛИК билан шарафланиши олдидан юз берган мўъжизалар. - 961703031549
0 комментариев
9 раз поделились
41 класс

Нет комментариев

Новые комментарии
Для того чтобы оставить комментарий, войдите или зарегистрируйтесь
Следующая публикация
Свернуть поиск
Сервисы VK
MailПочтаОблакоКалендарьЗаметкиVK ЗвонкиVK ПочтаТВ программаПогодаГороскопыСпортОтветыVK РекламаЛедиВКонтакте Ещё
Войти
QUR'ON QALBIMNING BAHORI

QUR'ON QALBIMNING BAHORI

ЛентаТемы 3 683Фото 1 514Видео 853Музыка 20Участники 9 785
  • Подарки
Левая колонка
Всё 3 683
Обсуждаемые

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного

Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.

Зарегистрироваться