Предыдущая публикация
QUR'ON QALBIMNING BAHORI

QUR'ON QALBIMNING BAHORI

вчера 22:07
💢Хадислар Китоби💢

💢Хадислар Китоби💢

Пайшанба куни Асрдан кейин ва Жумаъ куни Шомгача Расулуллох саллоллоху алайхи васалламга саловот айтинг.

Битта саловотга Аллох Азза Жалла сизга унта саловот айтади. Ин ша Аллох.
Жумъа намозининг фарзидан аввал ким 3 маротаба "Астагфируллоха аллазий лааилаха илла хувал хаййул коййувм ваатубу илайййх-деса, гунохлари кечирилади.
Жумъа фарзидан сунг саломдан кейин-дархол 7 маротабадан Ихлос, Фалак, Нос сураларини укиган кишининг гунохлари кечирилади.
"КАҲФ" СУРАСИНИНГ ФАЗИЛАТЛАРИ.
Каҳф» сўзи араб тилида ғор маъносини англатади. Сурадаги асосий қисса қаҳрамонлари Роббиларига иймон келтирган ёш йигитлар ўз замонлари подшоҳи зулмидан қочиб, иймонларини сақлаш мақсадида бир ғорга кириб оладилар ва ўша ерда илоҳий мўъжиза содир бўлади. Суранинг номи ҳам шундан олинган.
«Каҳф» сураси ҳақида Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васалламдан бир қанча саҳиҳ ҳадислар ривоят қилинган.
Баро розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Бир киши Каҳф сурасини ўқир эди. Унинг олдида иккита арқонга боғланган от бор эди. Отни булут ўраб олди ва булут айланиб унга яқинлаша бошлади. От эса ундан чўчиб қочди. Бу веқеаларни ўз кўзи билан кўрган саҳобий бўлган воқеани Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламга айтиб берди.
Шунда Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам: «У Қуръон тиловати учун тушган сакийнадир (яъни, фариштадир)», дедилар." (Бухорий ривояти)
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким «Каҳф» сурасининг охирги ўн оятини ўқиса, Дажжол фитнасидан омонда бўлади», деганлар. (Ибн Ҳиббон ривояти)
Бошқа бир ҳадисда: «Ким «Каҳф» сурасининг аввалидан ўн оятни ёд олса, Дажжол фитнасидан сақланади», дейилган. (Муслим ривояти)
«Ким жумъа куни «Каҳф» сурасини ўқиса, Аллоҳ таоло у учун икки жума оралиғида нур беради.» (Албоний саҳиҳ деган)
«Ким жумъа куни «Каҳф» сурасини ўқиса, қадами остидан нур чиқиб, осмони фалакка кўтарилади, қиёмат куни шу нур унга ёруғлик бериб туради ва икки жумъа оралиғидаги гуноҳлари мағфират қилинади». (Мунзирий «Тарғиб ва тарҳиб»)
Жумъа куни билан табрикласа-булади. Кунларнинг яхшиси булганлиги учун. Лекин Жумъа куни билан табриклаш Суннат амали деса-катта хато булади.

Пайшанба куни Асрдан кейин ва Жумаъ куни Шомгача Расулуллох саллоллоху алайхи васалламга саловот айтинг. - 960914405885
Пайшанба куни Асрдан кейин ва Жумаъ куни Шомгача Расулуллох саллоллоху алайхи васалламга саловот айтинг. - 960914405885
0 комментариев
9 раз поделились
7 классов

Нет комментариев

Новые комментарии
Для того чтобы оставить комментарий, войдите или зарегистрируйтесь
Следующая публикация
Свернуть поиск
Сервисы VK
MailПочтаОблакоКалендарьЗаметкиVK ЗвонкиVK ПочтаТВ программаПогодаГороскопыСпортОтветыVK РекламаЛедиВКонтакте Ещё
Войти
QUR'ON QALBIMNING BAHORI

QUR'ON QALBIMNING BAHORI

ЛентаТемы 3 467Фото 1 508Видео 850Музыка 20Участники 9 785
  • Подарки
Левая колонка
Всё 3 467
Обсуждаемые

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного

Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.

Зарегистрироваться