
«Ким гўзал амалларни қилгувчи бўлган ҳолида Аллоҳга юз тутса, батаҳқиқ, у ишончли арқонни маҳкам тутибди. Ишларнинг оқибати фақат Аллоҳга қайтур», («Луқмон» сураси, 22-оят).
Биз «ишончли арқон» деб таржима қилган маъно оятда «ал-урватул вусқо» деб келган. «Вусқо» ишончли дегани, «ал-урвату» деб эса, тоққа осилиб чиқиладиган арқонга айтилади. Демак, бу дунёда олий мақсадга эришиш баланд тоғ чўққисига чиқиш деб олинса, Ислом динини тутиш ўша чўққига чиқиш учун узилмайдиган, ишончли арқонни маҳкам тутишга ўхшар экан. Чўққига чиқмоқчи бўлган одам, энди арқондан кўнгли тўқ бўлаверсин. Бу ёғи ўзига боғлиқ, ҳаракат қилса, чўққига албатта чиқади. Шунинг учун аввал - бошдан унга иймон келтириб, у нозил қилган Қуръонга эргашавериш керак.
«Тафсири Ҳилол» китобидан
#Ҳадис_435
Муғира ибн Шуъба розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ таоло оналарингизга оқ бўлишни, қизларни тириклайин ерга кўмишни ҳаром қилиб, мумсик (закот ва ушр каби зиммага вожиб бўлган нарсаларда бахил) бўлиш ва тамаъ (олишга ҳақли бўлмаган нарсани талаб) қилишдан қайтарди. Шунингдек, миш-миш гаплар тарқатиш, кўп савол бериш ва мол-дунёни беҳуда сарф қилиш каби ишларни ёмон кўради”, дедилар”
(Имом Бухорий ривояти).
#Ҳадис_436
Абу Бакра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларида бир киши зикр қилинди. Шунда бошқа бир киши унинг яхшилигини гапириб мақтаб юборди. Буни эшитган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Дўстингнинг бўйнини синдирдинг-ку», деб бир неча марта айтдилар. Сўнгра у зот: «Агар сизлардан бирингиз мақташга мажбур бўлиб қолса, уни ундай-бундай ва шу сингари, деб ўйлайман, десин. Агар мен билганимдек ана шу сифатларга эга бўлса, «Ҳасийбуҳу Аллоҳ вала юзаккий ъалаллоҳу аҳада» (маъноси: «Унинг кифоячиси Аллоҳдир. Аллоҳнинг олдида бирор киши айбсиз эмас»), десин», дедилар.
(Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари).


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев