
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: «Илмнинг кўтарилиб кетиши, жаҳолатнинг зоҳир бўлиши, зино кўпайиши, ароқхўрлик авж олиши, эркаклар камайиб, хотинлар кўпайиши, ҳатто элликта хотинга битта эркак тўғри келиши қиѐматнинг аломатларидандир»
(Бухорий: №80, 81, Муслим: №2671 ривояти).
#Ҳадис_429
Абдуллоҳ ибн Қайс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам. Кумушдан икки жаннат бўлиб, идишлари ва ичидаги барча нарсалари ҳам кумушдандир. Икки жаннат тилладан бўлиб, идишлари ва ичидаги ҳамма нарсалари ҳам тилладандир. Адн жаннатида бандаларнинг Раббиларига қарашлари орасида фақат У Зотнинг юзидаги улуғлик ридоси қолади, холос дедилар.
(Муттафақун алайҳ)
#Ҳадис_430
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бас аёллар ҳақида Аллоҳдан қўрқинглар. Чунки сиз уларни Аллоҳнинг оманати ила олгансизлар. Уларниниг фаржларини Аллоҳнинг калимаси ила ҳалол қилиб олгансизлар. Сизлар учун уларниниг зиммасида сиз ёмон кўрган бирор кишига тўшакларингизни бостирмаслик мaжбурияти бор. Агар ўшани қилсалар, уларни ачитмайдиган қилиб уринглар. Улар учун сизнинг зиммангизда маъруф йўл билан ризқлари ва кийимларининг мажбурияти бор.
(Имом Муслим Абу Довуд ва Имом Молик ривояти).
#Ҳадис_432
Абу Ҳурайра розияллоху анхудан ривоят қилинади:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:«Бир динорни Аллоҳнинг йўлида нафақа қилдинг.
Бир динорни қул озод қилишга нафақа қилдинг.
Бир динорни мискинга нафақа қилдинг.
Бир динорни аҳлингга нафақа қилдинг. Энг ажри улуғи аҳлингга нафақа қилганингдир»
(Имом Муслим ва Имом Аҳмад ривояти).
#Ҳадис_433
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам. Кимга райҳонга ўхшаш хушбўй нарса тортиқ этилса, рад қилмасин. Чунки у нарсаларнинг вазни енгил ва ҳиди хушбўйдир, дедилар.
(Имом Муслим ривояти).
#Ҳадис_434
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган саҳиҳ ҳадисда айтилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир куни Аллоҳ таолонинг:
«Ана ўша Кунда Ер Парвардигорингиз унга ваҳий қилиб, сўзлашга буюргани сабабли ўз хабарларини сўзлар!»
(Залзала: 4)
оятини ўқидилар ва: «Биласизларми, унинг хабарлари нима?», дедилар. Саҳобалар: «Аллоҳ ва Расули билувчироқ», деб жавоб бердилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Унинг хабарлари шуки, Ер ҳар бир эркак ва аѐл банда унинг юзида нима қилганига гувоҳлик бериб: «Эй Раббим, у фалон-фалон куни фалон-фалон ишни қилган», дейди. Шу унинг хабарларидир», дедилар
(Саҳиҳ, Термизий: №3350).


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев