Предыдущая публикация
QUR'ON QALBIMNING BAHORI

QUR'ON QALBIMNING BAHORI

13 фев
💢Хадислар Китоби💢

💢Хадислар Китоби💢

⚘️⚘️⚘️⚘️

#Ҳадис_429
Абдуллоҳ ибн Қайс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам. Кумушдан икки жаннат бўлиб, идишлари ва ичидаги барча нарсалари ҳам кумушдандир. Икки жаннат тилладан бўлиб, идишлари ва ичидаги ҳамма нарсалари ҳам тилладандир. Адн жаннатида бандаларнинг Раббиларига қарашлари орасида фақат У Зотнинг юзидаги улуғлик ридоси қолади, холос дедилар.
(Муттафақун алайҳ)
⚘️⚘️⚘️⚘️
#Ҳадис_430
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бас аёллар ҳақида Аллоҳдан қўрқинглар. Чунки сиз уларни Аллоҳнинг оманати ила олгансизлар. Уларниниг фаржларини Аллоҳнинг калимаси ила ҳалол қилиб олгансизлар. Сизлар учун уларниниг зиммасида сиз ёмон кўрган бирор кишига тўшакларингизни бостирмаслик мaжбурияти бор. Агар ўшани қилсалар, уларни ачитмайдиган қилиб уринглар. Улар учун сизнинг зиммангизда маъруф йўл билан ризқлари ва кийимларининг мажбурияти бор.
(Имом Муслим Абу Довуд ва Имом Молик ривояти).
⚘️⚘️⚘️⚘️
#Ҳадис_432
Абу Ҳурайра розияллоху анхудан ривоят қилинади:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:«Бир динорни Аллоҳнинг йўлида нафақа қилдинг.
Бир динорни қул озод қилишга нафақа қилдинг.
Бир динорни мискинга нафақа қилдинг.
Бир динорни аҳлингга нафақа қилдинг. Энг ажри улуғи аҳлингга нафақа қилганингдир»
(Имом Муслим ва Имом Аҳмад ривояти).
⚘️⚘️⚘️⚘️
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Ким қастдан уч жумани тарк этса, Аллоҳ унинг қалбига муҳр босади»
Ҳоким ривояти.
(Абу Жаъд Зомрий (р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Ким жума куни ғусл қилса, унинг гуноҳ ва хатолари кечирилади. Намозга юра бошласа, ҳар бир қадамига 20та ҳасанот, савоб берилади. Намозни адо этиб қайтаётган пайтида 200 йиллик амаллар савоби билан мукофотланади»
Табароний ривояти
(Имрон ибн Ҳусайн (р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Ким жума куни ювса ва ғусл қилса, сўнгра эрта борса, пиёда юриб, (улов) минмаса, имомга яқинроқ ўтирса ва тингласа, беҳуда (ҳаракат) қилмаса, унинг ҳар бир қадамига бир йилнинг рўзаси ва Тунги (Таҳажжуд намози)нинг ажри берилур»
Абу Довуд ривояти
(Авс ибн Авс Сақафий (р.а).дан)
Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Кимки жума куни ғусл қилиб, масжидга жума намозининг аввалги соатида кeлса, унинг савоби бир туяни қурбонлик қилгандeк бўлади.....»
Имом Бухорий ривояти
(Абу Хурайра р.а).дан)
⚘️⚘️⚘️⚘️
#Ҳадис_424
Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда айтилади: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Бану Нажжор қўрғонларидан бири ичида хачирларига минган ҳолда эдилар, бирдан хачир ҳуркиб, у кишини йиқитиб юборай деди. Қарасак, у ерда бешта ё олтита қабр бор экан. Бу қабр эгаларини ким билади?, деб сўрадилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Мен, деди бир киши. Қачон вафот этишган?, деб сўрадилар. Ширкда, деб жавоб берди. Шунда у зот айтдилар: Албатта, бу уммат қабрларида имтиҳонга учрайди.Агар ҳаммангиз (бир кун) қабрга қўйилишингиз бўлмаса эди, Аллоҳга дуо қилиб, сизларга мен ўзим эшитиб турган қабр азобидан эшиттиришини сўраган бўлардим.Сўнг бизга юзланиб: Қабр азобидан Аллоҳдан паноҳ тиланглар!, дедилар. Биз:Қабр азобидан Аллоҳдан паноҳ тилаймиз», дедик!
(Имом Муслим ва Имом Аҳмад Ибн Ҳиббон ва Баззор ривояти).
⚘️⚘️⚘️⚘️
#Ҳадис_425
عَنْ يُسَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا أَنَّ النَّبِيَّ r أَمَرَهُنَّ أَنْ يُرَاعِينَ بِالتَّكْبِيرِ وَالتَّقْدِيسِ وَالتَّهْلِيلِ، وَأَنْ يَعْقِدْنَ بِالْأَنَامِلِ، فَإِنَّهُنَّ مَسْئُولَاتٌ مُسْتَنْطَقَاتٌ.
Юсайра розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уларни (аёлларни) такбир, тақдис ва таҳлилга риоя қилишга ва уларни бармоқ учи ила санашга амр қилдилар. Чунки улардан сўралур ва нутқ қилиш талаб қилинур».
(Абу Довуд ривояти)

⚘️⚘️⚘️⚘️ - 960889494013
⚘️⚘️⚘️⚘️ - 960889494013
0 комментариев
10 раз поделились
38 классов

Нет комментариев

Новые комментарии
Для того чтобы оставить комментарий, войдите или зарегистрируйтесь
Следующая публикация
Свернуть поиск
Сервисы VK
MailПочтаОблакоКалендарьЗаметкиVK ЗвонкиVK ПочтаТВ программаПогодаГороскопыСпортОтветыVK РекламаЛедиВКонтакте Ещё
Войти
QUR'ON QALBIMNING BAHORI

QUR'ON QALBIMNING BAHORI

ЛентаТемы 3 467Фото 1 508Видео 850Музыка 20Участники 9 785
  • Подарки
Левая колонка
Всё 3 467
Обсуждаемые

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного

Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.

Зарегистрироваться