Предыдущая публикация
QUR'ON QALBIMNING BAHORI

QUR'ON QALBIMNING BAHORI

13 фев
💢Хадислар Китоби💢

💢Хадислар Китоби💢

#Ҳадис_426

Бароъ ибн Озиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга ансорлардан бир кишининг жанозасига чиқдик. Қабрга етиб борганимизда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қабр лабига келиб ўтирдилар. Биз ҳам у зотнинг атрофларида, худди бошига қуш қўниб турган киши каби қимир этмай, жим ўтирдик. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам қўлларидаги чўп билан ер чизиб ўтирдилар. Сўнг бошларини кўтариб, асҳобларига: «Қабр азобидан Аллоҳдан паноҳ тиланглар, қабр азобидан Аллоҳдан паноҳ тиланглар, қабр азобидан Аллоҳдан паноҳ тиланглар», дедилар.
Бу гапни у зот икки ѐ уч марта айтдилар. Сўнг уларга ўгирилиб, дедилар: «Мўмин банда дунѐдан узилар ва охиратга юзланар чоғида ҳузурига осмондан юзлари офтобдек, оқ юзли фаришталар тушиб келади. Улар билан бирга жаннат кафанлари ва жаннат ҳанут (хушбўйлик)лари бўлади. Улар мўмин банданинг кўз қири тушарли ерга келиб ўтирадилар. Кейин ўлим фариштаси келиб, унинг бош тарафига ўтиради ва унинг пок руҳига хитоб қилиб: «Эй покиза жон, Аллоҳнинг мағфирати ва розилиги сари чиққин», дейди. Шунда мўминнинг жони меш оғзидан сув сизиб чиққанидек осонлик билан сизиб чиқади. Фаришталар уни ўлим фариштаси қўлида бир лаҳза ҳам қолдирмасдан қабул қилиб оладилар, сўнг уни ҳалиги кафанга ўраб, ҳалиги ҳанутдан сурадилар. Ундан ер юзида мавжуд бўлган энг хушбўй мушк ҳиди таралади. Сўнг уни олиб, юқорига кўтариладилар.
Йўлда қай бир фаришталар жамоаси ѐнидан ўтсалар, улар: «Бу покиза руҳ ким(нинг руҳи)?», деб сўрашади. Улар: «Фалончи фалончи ўғли» деб, уни дунѐда аталган энг гўзал исмлари билан номлаб, таништирадилар. Ҳатто, дунѐ осмонига етиб келиб, унинг киришига изн сўрайдилар. У учун эшик очилади. Шундан сўнг ҳар бир осмоннинг муқарраб фаришталари уни кейинги осмонгача кузатиб қўядилар. Охири у еттинчи осмонга етиб боради. Аллоҳ таоло айтади: «Бандамнинг китобини Иллийюнга ѐзинглар, ўзини эса ерга қайтаринглар. Зеро, Мен уларни ундан (ер жинсидан) яратдим, унга қайтараман ва яна қайта ундан чиқараман». Шундан сўнг унинг руҳи (танига) қайтарилади. Сўнг ҳузурига икки фаришта кириб келади. Уни ўтиргизиб: «Раббинг ким?», деб сўрайдилар. «Раббим Аллоҳ», деб жавоб беради. «Дининг нима?», деб сўрайдилар. «Диним Ислом», деб жавоб беради. «Сизларга юборилган у киши ким?», деб сўрайдилар. «У Расулуллоҳ (Аллоҳнинг элчиси)», дейди. Сен
@oyatvahadis
буларни қаердан биласан?», деб сўрайдилар. «Аллоҳнинг Китобини ўқидим, унга иймон келтирдим ва тасдиқ қилдим», дейди. Шунда самодан: «Бандам рост айтди, унга жаннатдан ўрин тўшанглар, жаннат либосларидан кийдиринглар, (қабрига) у учун жаннатдан дарча очиб қўйинглар», деган нидо келади. Шундан сўнг унга жаннатнинг хушбуй ҳиди ва шаббодаси эсиб туради. Қабри ҳам кўз илғарли ергача кенгайтириб қўйилади. Ҳузурига хушсурат, чиройли кийинган бир киши хушбўй ҳид таратиб кириб келиб: «Сенга хушхабар олиб келдим, хурсанд бўл, сенга ваъда қилинган кун мана шудир», дейди. Шунда у: «Ўзинг ким бўласан? Юзинг яхшилик келтирувчи кишининг юзидек», дейди. У: «Мен сенинг солиҳ амалинг бўламан», дейди. Шунда (маййит): «Эй Раббим, тезроқ Қиѐматни қойим қил, тезроқ Қиѐматни қойим қил, токи мен аҳлим ва молим олдига қайтай», дейди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сўзларида давом этдилар: «Кофир банда дунѐдан узилар ва охиратга юзланар чоғида ҳузурига осмондан қора юзли фаришталар тушиб келади. Улар билан бирга мусуҳ (дағал кафанлик) бўлади.
Улар кофир банданинг кўз қири тушарли ерга келиб ўтирадилар. Кейин ўлим фариштаси келиб, унинг бош тарафига ўтириб: «Эй ифлос жон, Аллоҳнинг азоби ва ғазаби сари чиқ!», дейди. Шунда жон жасад ичида тирқираб кетади. Ўлим фариштаси уни ҳўл жундан сафуд (яъни, учи илгаксимон сих)ни суғургандек суғуриб олади. Фаришталар уни ўлим фариштаси қўлида бир лаҳза ҳам қолдирмасдан қабул қилиб оладилар, сўнг уни ҳалиги мусуҳга ўрайдилар. Ундан ер юзида мавжуд бўлган энг бадбўй ўлаксанинг ҳиди тарқалади. Уни олиб, осмонга кўтариладилар. Йўлда қай бир фаришталар жамоаси ѐнидан ўтсалар, улар: «Бу ифлос руҳ ким(нинг руҳи)?», деб сўрашади. Улар: «Фалончи фалончи ўғли» деб, уни дунѐда аталган энг қабиҳ исмлари билан номлаб, таништирадилар. (Ҳатто, дунѐ осмонига етиб келиб,) унинг киришига изн сўрайдилар. Шунда унга эшик очилмайди... Сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қуйидаги оятни ўқидилар:
Албатта, оятларимизни ѐлғон деган ва улардан кибр-ҳаво билан (юз ўгирган) кимсалар учун ҳаргиз само эшиклари очилмас ва токи туя игна тешигидан ўтмас экан, улар ҳам жаннатга кира олмаслар (яъни ҳеч қачон жаннатга кира олмаслар). Жинояткор — осийларни мана шундай жазолагаймиз» (Аъроф: 40). ... Сўнгра Аллоҳ таоло: «Унинг китобини ернинг энг тубидаги Сижжийнга ѐзинглар!», дейди. Шунда унинг руҳи шиддат билан пастга улоқтирилади. Сўнг руҳи жасадига қайтарилади. Ҳузурига икки фаришта кириб, уни ўтиргизадилар ва ундан: «Раббинг ким?», деб сўрайдилар. У: «Аааҳ... Аааҳ... Билмайман», деб жавоб беради. «Дининг нима?», деб сўрайдилар. У яна: «Аааҳ.. Аааҳ... Билмайман», дейди.
Шунда самодан нидо келади: «Бандам ѐлғон айтди. Унга дўзахдан ўрин тўшанглар, қабрига дўзахдан дарча очиб қўйинглар!». Шундан сўнг унга жаҳаннам оташи ҳарорати ва қайноқ шамоли келиб туради, қабри шу даражада торайтириладики, унинг қовурғалари бир-бирига киришиб кетади. Олдига бадбашара, хунук кийинган, бадбўй ҳидли бир киши кириб: «Сени хафа қиладиган шумхабар келтирдим. Сенга ваъда қилинган кун мана шудир», дейди. У: «Ўзинг ким бўласан? Юзинг ѐмонлик келтирувчи кимса юзидек», дейди. «Мен сенинг қилган ифлос амалингман», деб жавоб беради у. Шунда у: «Эй Раббим, қиѐматни қойим қилмагин», дейди»
(Саҳиҳ, Абу Довуд: №3212, Ибн Хузайма, Ҳоким, Байҳақий: «Шуъабулийман», шайх Албоний ушбу ҳадис ривоятларини барча манбаларидан жамлаган ва «Саҳиҳул-жомиъ»да (№1676) саҳиҳ

#Ҳадис_426 - 960889429245
#Ҳадис_426 - 960889429245
0 комментариев
10 раз поделились
18 классов

Нет комментариев

Новые комментарии
Для того чтобы оставить комментарий, войдите или зарегистрируйтесь
Следующая публикация
Свернуть поиск
Сервисы VK
MailПочтаОблакоКалендарьЗаметкиVK ЗвонкиVK ПочтаТВ программаПогодаГороскопыСпортОтветыVK РекламаЛедиВКонтакте Ещё
Войти
QUR'ON QALBIMNING BAHORI

QUR'ON QALBIMNING BAHORI

ЛентаТемы 3 467Фото 1 508Видео 850Музыка 20Участники 9 785
  • Подарки
Левая колонка
Всё 3 467
Обсуждаемые

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного

Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.

Зарегистрироваться