Предыдущая публикация
QUR'ON QALBIMNING BAHORI

QUR'ON QALBIMNING BAHORI

24 дек
💢Хадислар Китоби💢

💢Хадислар Китоби💢

Абдуллоҳ ибн Муборак роҳимаҳуллоҳ айтадилар:

--
‏يقول ابن المبارك رحمه الله: إذا بدأ والداك بمداراتك، وانتقاء كلماتهم معك خوفاً من انزعاجاك وغضبك .. «فأعلم إنك عاق».
«Агар ота-онанг сенинг жаҳлингдан қўрқиб кўнглингни олишга уринишаётган бўлишса, сенга гапирмоқчи бўлган сўзларини танлаб гапиришаётган бўлишса, билгинки, сен уларга ОҚ бўлибсан!»
🍂🍂🍂🍂🍂🍂🍂🍂🍂🍂
Азроилдан қўрққан одам
Бир куни Ҳазрати Сулаймон, алайҳиссалом, дўстлари билан бирга ўтирар эдилар. Ҳазрати Азроил, алайҳиссалом, кириб ўтирганлардан бирига диққат билан боқдилар. У одам Азроилнинг, алайҳиссалом, бундай боқишларидан жуда қўрқиб кетди. Сўнгра Ҳазрати Сулаймонга:
— Эй Пайғамбарим, менга ёрдам қилинг, ҳалигина Азроил менга қаттиқ тикилиб қаради. Менинг жонимни олади чоғи, — деди.
Сулаймон, алайҳиссалом, ундан:
— Хўш, нима қилайин? Мендан нима истайсан? — деб сўрадилар.
— Шамолга амр беринг, мени Ҳиндистонга элтиб ташласин. Шояд Азроилнинг панжасидан қутулиб қолсам... — деди.
Сулаймон, алайҳиссалом, унинг истагини бажо келтирдилар. Шамолга буюриб, уни Ҳиндистонга жўнатдилар. Эртаси куни Азроил яна кўришмоқ учун Сулаймон, алайҳиссалом, қузурларига келди. Суҳбат давомида Ҳазрати Сулаймон:
— Кечаги одамга тикилиб қарамоқнинг боиси нима эди? — дея сўради.
Азроил эса:
— Чунки Аллоҳ таоло менга бу одамнинг жонини Ҳиндистонда олишни амр этган эди. Уни бу ерда кўриб, жуда ҳайрон қолдим. Аллоҳнинг амрини янглиш англамадиммикан, дея ҳайратландим. Шу боис унга диққат билан боққан эдим.
Буйруқни тўғри англаган эканман. Орадан бироз ўтиб, Ҳиндистонга бордим. Уни ўша юртдан топиб, жонини олдим.
"Ибратли ҳикоялар" китобидан.
🍂🍂🍂🍂🍂🍂🍂🍂🍂🍂
Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг видолашув ҳажида хутба қилиб:
“Аллоҳга тақво қилинглар, беш вақт намозингизни ўқинглар, рамазон ойининг рўзасини тутинглар, молларингизнинг закотини беринглар ва ишбошингизга итоат қилинглар, Роббингизнинг жаннатига кирурсизлар”, деганларини эшитдим.
Термизий ривоят қилган.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам умматларига хитоб қилиб, қуйидаги амалларни ихлос билан бажаришни амр қилмоқдалар:
1. “Аллоҳга тақво қилинглар”.
Аллоҳга тақво қилиш Унинг амрларини бажо қилиш ва қайтарганларидан қайтиш билан бўлади. Тақвонинг энг аввалги ўринларида ушбу ҳадисда зикр қилинган амаллар туради.
2. “Беш вақт намозингизни ўқинглар”.
Яъни фарз қилинган беш вақт намозингизни ўқинглар.
3. “Рамазон Ойини рўзасини тутинглар”.
Яъни сизга фарз қилинган Рамазон ойининг рўзасини тутинглар.
4. “Молларингизнинг закотини беринглар”.
Ҳар бир турдаги молдан қандай ва қанча закот бериш аниқ, ана шунга қараб, ҳар ким ўзига фарз бўлган закотни берсин.
5. “Ишбошингизга итоат қилинглар”.
Яъни шаръий маънода сизга бошлиқ бўлган одамга Аллоҳнинг амрига мувофиқ бошқарадиган ишида итоат қилинглар. Аллоҳга маъсият бўладиган ишда бандага итоат қилиб бўлмайди.
6. “Роббингизнинг жаннатига кирурсизлар”.
Демак, инсон жаннатга кириши учун ушбу зикр қилинган нарсаларнинг ҳар бири адо этилиши зарур.
“Руҳий тарбия” китобидан.

Абдуллоҳ ибн Муборак роҳимаҳуллоҳ айтадилар: - 960024518909
Абдуллоҳ ибн Муборак роҳимаҳуллоҳ айтадилар: - 960024518653
0 комментариев
10 раз поделились
46 классов

Нет комментариев

Новые комментарии
Для того чтобы оставить комментарий, войдите или зарегистрируйтесь
Следующая публикация
А за кого болеете вы?
Смотрите матч против Реал Мадрида
Перейти
Свернуть поиск
Сервисы VK
MailПочтаОблакоКалендарьЗаметкиVK ЗвонкиVK ПочтаТВ программаПогодаГороскопыСпортОтветыVK РекламаЛедиВКонтакте Ещё
Войти
QUR'ON QALBIMNING BAHORI

QUR'ON QALBIMNING BAHORI

ЛентаТемы 3 241Фото 1 500Видео 845Музыка 20Участники 9 782
  • Подарки
Левая колонка
Всё 3 241
Обсуждаемые

Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного

Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.

Зарегистрироваться