____Жонини асрагил, этмагил халак.
____Омадни қўш-қўш бер, бахтини бекам,
____Номардга зор этма, кўрмасин алам.
____Эркакдан омадни аяма ҳаёт,
____Муҳаббат қасрин ҳам этмагин барбод.
____Ишига унум бер, ҳамёнига пул,
____Билагига куч бер, эй қодири дил!
____Майлига, ҳар замон ичиб “шер” бўлсин, ____Майсага ағанаб усти кир бўлсин.
____Кайфи ўтиб кетар йигитчиликда,
____Ер бўлмасин фақат, фақат эр бўлсин!
____Тан-жони соғ бўлсин, тўрт муччаси соғ,
____Уйидан бахт топсин, кайфи бўлиб чоғ.
____Оғзига ош бер-у, кўзга ёш берма,
____Мард эркак хор бўлса фалак- дош берма!
____Номардга зор қилма, душманига хор,
____Шаънини букмасин, ҳеч қайси дилдор.
____Сен унга қудрат бер, кўнглига ғурур,
___Токи йиқилмасин юрагида ор.
____Ҳиёнат этмасин ёри бериб панд,
____Оёғидан чалмасин ҳеч қайси номард.
____Аёлдан қолмасин дилдаги доғи,
____Аллоҳим, асрагин бўлиб паноҳи.
____Эркакнинг бошини эгма, эй фалак!


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 9
kuzyoshing yuvmaydi zamin shurini,
bazan murdaxam topolmay qolarakan gurini.
Yuqchlik yqitar ygit zurini,