ДУГОНАЖОН! КЕЛИНГ. МЕНГА КУНДОШ БЎЛИНГ!
Сизга қараб мен ўзимни билдим айбдор.
Сизнинг менда эҳ, қанчалар ҳаққингиз бор.
Бахт менда кўп, улашмоқчи бўлдим такрор.
Дугонажон! Келинг, менга кундош бўлинг!
Ҳеч чўчиманг, яхшиликни қилдим ният.
Эркак меҳри керак доим, будир фитрат.
Мен бахтимдан улашаман, ажри – Жаннат!
Дугонажон! Келинг, менга кундош бўлинг!
Қўлларингиз қаварибди, қийналибсиз.
Дардларингиз айтолмасдан иймaнибсиз.
Ичингизга дардлар ютиб жилмайибсиз.
Дугонажон! Келинг, менга кундош бўлинг.
Нега ҳайрон қолмоқдасиз, будир фармон.
Каломида буюрган-ку, Роббим Раҳмон.
Сиз ҳам бахтга лойиқдирсиз, ўйланг ҳар он.
Дугонажон! Келинг, менга кундош бўлинг!
Муҳтождирмиз яхши гапга...