Оиша розийаллоҳу анҳо ривоят қилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Аёлларни никоҳлаб олинглар! Зеро улар сизга бойлик билан келадилар” (Дароқутний, Ҳоким, Баззор, Ибн Мардавайҳ ва Дайламий ривояти).
🌴 Жаннатда сиз учун мана бундан яхши дарахтлар экилаяпти, ин шаа Аллоҳ.
Субҳаналлоҳил ъазийм ва биҳамдиҳи!
Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: "Ким "Субҳаналлоҳ ва биҳамдиҳи" деса, унга жаннатда хурмо дарахти экилади". (Саҳиҳут тарғиб, 1539).
Ибн Жавзия роҳимаҳуллоҳ юқоридаги ҳадис ҳақида шундай дейди: «Эй биродарим! Вақтни зое қилгувчи нарсалар нақадар кўплигига, қанча-қанча хурмоларни қўлдан бой бераётганингизга назар солинг! Қанча соатларни зое қилдик? Қанча хурмоларни қўлдан бой бердик?!»