............Хазил шеър............
Аёлим сира ҳам гапга кўнмайди,
У десам бу дейди авраб бўлмайди,
Ҳар куни бахона у -бу кам дейди,
Тонг сахардан туриб қулоқни ейди.
Жонимдан тўйдирди қочтим узоққа,
Айланиб ўргилиб бордим Козоққа.
Ишлардим тинмасдан кунию туни,
Соғиндим бир пастда жаврашин уни.
Бир ойга етмасдан қайтдим уйимга,
Ачиниб йиғлади кўриб холимга.
Уч тўрт кун парвона бўлди ёнимга,
Сўнг кейин бошлади тегиб жонимга.
Борэ деб кетвордим Россия томон,
Битта хотин топилар бош бўлса омон.
Учратдим сап сариқ бир ўрус қизни,
Илк бора кўргандим бундайин юзни.
Русчани билмайман севаман дедим,
Йигити бор экан калтакни едим.
Барзанги қўлидан қутулдим зўрға,
Тил билмай бир зумда тушдимку қў