Уйдан кетганимга 10йил бӯлипти,
10йил қишлоғимдан юрибман узоқ
Мен юрган йӯлларда ӯтлар ӯнибди
Кӯмилиб бӯлипти, мен кезган сӯқмоқ.
Ёшлик чоғим эди, шӯхлигим тутиб,
Исмим ӯйган эдим битта теракка.
Ӯ ҳам жароҳатдай, кетибди битиб
Ӯ ҳам юксалибди, менсиз юксакка...
Бузилиб бӯлипти, алла қайси дам,
Ҳовли ортидаги омонат кӯприк.
Бу ерда мен одаларнинг ҳам,
Баъзиси энди йӯқ, баъзиси тирик.
Ҳайратга тушмасман бу ҳолдан сира,
Дунё бу қӯвғинда охудай йилар.
Дунё бӯ энг оддий ҳукмига кӯра,
Кимдир туғилади, яна кимдир Ӯлар...