"Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васалламдан моҳи Рамазонда таровиҳ ўқимоқ фазилатлари ҳақида сўрадилар.
Расули акрам саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай жавоб бердилар:
«Биринчи кечада таровиҳ ўқиган мўъмин онаси туққан кундагидек гуноҳдан чиққай.
Иккинчи кечада таровиҳни ўқиса, агар ота-онаси мусулмон бўлса, Аллоҳу таъоло уларнинг гуноҳларини мағфират қилур.
Учинчи кечада таровиҳ ўқисалар, бир фаришта: «Холис қилғил амални, Худойи таъоло мағфират қилди», деб овоз қилғай, яъни Худойи таъоло илгариги гуноҳларингни кечди, деб овоз қилур.
Тўртинчи кечада таровиҳни ўқиса, Таврот, Инжил, Забур ва Қуръоннинг савобини топгайлар.
Бешинчи кечада таровиҳни ўқиса, Худойи таъоло хонаи Каъбанинг и