Донишманд йигитдан сўради: – Нега балиқ ейсизлар? - Йигит: – Яхши кўрганимиз учун... – Балиқни яхши кўрганингиз учун ейсизми? Шунинг учун уни тутиб, пиширасизми?! Сиз балиқни яхши кўраман деманг! Сиз ўзингизни яхши кўрасиз! Сизнинг нафсингизга балиқ таъми ёқади, шунинг учун уни сувдан тутиб олиб ўлдирасиз ва пишириб ейсиз..! Аксарият одамларнинг мухаббати шу балиққа бўлган муносабатига ўхшайди... яхши кўрганларининг жонини, жамийки борлиғини тортиб олади...
Асл мухаббат эса бериш демакдир, тортиб олиш эмас...