Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!
Умримиз ғанимат, ғанимат дамлар,
Бу дунё шундайдир битмагай ғамлар,
Қўлим кўксимдадир яхши одамлар,
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳ!
Яхшилик қилайлик қайтмас бу онлар,
Савоблар олайлик саноқсиз сонлар,
Ўзингизни асранг, яхши инсонлар,
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳ!
Қалбимда тилагим сизга мингтадир,
Дунёда энг қиммат меҳр ва қадр,
Ҳар бир кун Аллоҳдан бизга туҳфадир,
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳ !!!
✨ Азиз диндошларим Жуманинг файзи ва барокати сизга бўлсин
🌙 Энг яқин инсонларим кириб келган “Жума” куни муборак бўлсин.