Келмасдилар йуклаб колдилар, Жон-жон дея жоним олдилар, Юрагимга армон солдилар, Мехри сохта мехрибонларим. Йукчиликда йуклаб кемаслар, Кариндош ё жигар демаслар, Менинг учун хечким эмаслар, Мехри сохта мехрибонларим! Беклар каби даврон суринглар, Давраларда магрур туринглар, Гийбатимни килмай юринглар, Мехри сохта мехрибонларим. Кунгил излаб кузингиз сузманг, Шукронани тинчини бузманг, Инсонийлик риштасин узманг, Мехри сохта мехрибонларим Йиллар ювиб дилдаги изни, Яна такдир учратар бизни, Мехрингиздан ургилай сизни, Мехри сохта мехрибонларим.