Қанийди...
Ёзсам тугамаса сўзларим буткул,
Сарғайса япроқлар, тўкмаса кузлар.
Узсам такрор униб чиқаверса гул,
Суғурсам – даф бўлса кўксимдан ҳислар!
Севмасанг олмасам тутганингда гул,
Кўнгил хушлаш учун сузмасам кўзлар.
Қанийди умидлар бермасам, буткул,
Севмасдан севдим деб айтмасам сўзлар.
Адашган бўлсайдинг сен ҳам мен каби –
Тушунсанг: ишқ эмас, бўлсайди ҳавас.......
Ўлсанг, титрамаса дирдираб лабим,
Кетсанг, эзилмасам аламдан бесас.
Энди.. кулсам, кулиб турар– дўстим, қардошим,
Яшасам беркинмай кўздан кунлари.
Оғриқлардан кўздан оққанда ёшим,
Изласам хеч зот йўқ совуқ тунлари.
Қанийди ... турмасам, ётсам ўликдай,
Турсам атроф бўлса бир гала бежон.
Тирик тан изласам қайс бўлгулик