Ўчирғич қаламга деди: «Ҳолинг нечук, дўстим?» Қалам ғазаб билан жавоб қайтарди: «Мен сенинг дўстинг эмасман. Сени ёмон кўраман». Ўчирғич даҳшатга тушиб, маҳзун ҳолда деди: «Нечун?» Қалам деди: «Чунки сен менинг ёзганларимни ўчирасан!» Ўчирғич деди: «Мен фақат хатони ўчираман». Қалам деди: «Хато бўлса, сенинг нима ишинг бор?» Ўчирғич айтди: «Мен ўчирғичман, менинг ишим шу!» Қалам айтди: «Шу ҳам иш бўлибдими?» Ўчирғич деди: «Сенинг ишинг каби фойдали иш». Қалам деди: «Сен хатокор, мағрурсан. Ўчиришдан кўра ёзиш афзал» Ўчирғич деди: «Хатони ўчириш тўғрини ёзиш билан тенг». Қалам жим бўлиб қолди. Сўнгра бироз маҳзунлик билан сўради: «Нима учун кундан-кунга кичрайиб боряпсан?» Ў