Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
«Гуноҳи кабирадан сақланган қайси банда чин дилдан “Лаа илааҳа иллаллоҳ” деса, осмон эшиклари очилади ва у сўзи аршгача етиб боради».
Термизий ривояти.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
«Қиёмат куни шафоатимга энг лойиқ инсон – чин дилдан “Лаа илааҳа иллаллоҳ” калимасини айтган киши».
Бухорий ривояти.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
«Ким бир кунда юз марта “Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳ. Лаҳул мулку валаҳул ҳамд. Ва ҳува ъала кулли шай-ин қодир” деса, унга ўнта қулни озод қилганнинг савоби берилади, юзта яхшилик ёзилади, юзта гуноҳи ўчирилади. Ўша кун то кечгача шайтондан унга қалқон бўлади. Ундан афзал одам топилмайди. Бироқ кимдир бундан-да кўпроқ айтса, ўшагина афзал бўлади».
Бухорий ва Муслим ривояти.
@ILMbuNUR


Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.
Нет комментариев