ХАЁТ ЙЎЛИДА!
Мен оддий, шунчаки қалби паришон,
Эртамни сўрайман Худо деб, бугун.
Қайғу ҳам, шодлик ҳам, кўксимга нишон,
Не келса бошимга, сабрман беун !
Ўзимдан ўтганин, ўзим биламан,
Ҳар кимнинг ўз айтар, хикояси бор.
Тақдир вароқларин, бир-бир юламан,
Ҳар бир хикоянинг, ниҳояси бор !
Камроқ гапираман, кўпроқ куламан,
Табассум хамиша кўнглимга малҳам.
Тилнинг найрангидан жуда қўрқаман,
Унинг суяги йўқ, эс хуши бир кам !
Дўстларни, дўст дея, жоним бераман,
Аммо, керагини кўрмасман сира.
Мен, кўпроқ маҳзунли тунни кутаман,
Шу тунлар дўст бўлар, алардан кўра !
Хақиқат излайман, хақиқатсиздан,
Ёлғончи дунёнинг қурбонидирман.
Оқибат кўзлайман, оқибатсиздан,
Мен балки шундайин девонадирман