Она бор, дунёда яшаш бошкача
Онанинг тафти-ю, мехри бошкача.
Кирса хамки хатто туксон ёшгача,
Онасиз хаётда яшаш бошкача.
Яшайди онамиз бизлани уйлаб,
Туну кун худодан бахтимиз сураб.
Онасиз колганлар туймайди йиглаб,
Онасиз хаётда яшаш бошкача.
Одамда мартаба обру булса хам,
Кулида миллонлаб пули булса хам,
Ёнида отаси хаёт булса хам,
Онасиз хаётда яшаш бошкача.
Оналар доимо хурматда булсин,
Фарзанди бахтини албатта курсин,
Етимлик дардини азоби курсин,
Онасиз хаётда яшаш бошкача.
Етимлик дардини етим билади,
Унинг бу дунёси бир кам булади.
Узидан утганни узи билади,
Онасиз хаётда яшаш бошкача
Онангиз умрига умр тилайман
Бир умр тугалмас бахтни тилайман.
Онаси йуклардан узр сурайман,
Онасиз