Дунё ғамларингга тўлиб бормоқда,
Оқибат оқсаган қўлида таёқ.
Мурувват ноёб тур тугаб бормоқда,
Саҳоват бермоқда ҳар лаҳза сабоқ!
Савобнинг сархади торайиб қолган,
Андиша отини қўйдилар қурқоқ.
Яхшилик юзлари қорайиб қолган,
Оғалар инидан бўлмоқда йироқ!.
Қахрнинг уруғин сочиб ҳар ёнга,
Меҳрнинг илдизин чопиб қўйдилар.
Юлдузлар нигоҳин қадаб ҳар тонгга,
Наҳорнинг пардасин ёпиб қўйдилар.!
Боболар изларин ювмоқда ёмғир,
Савоб ва гунохлар тарозида тенг.
Оҳ уриб йиғлайди, ёнади бағир,
Қаллоблик илдамлаб шимармоқда енг.!
Фарзандлар тик боқиб Ота юзига,
Тушинмас бирон бир сўзини англаб.
Дўқланиб бақирар Она кўзига,
Хаттоки қорилар ўгитин тинглаб!
Не замон туш каби англаб б