СИЗГА НИМА ФОЙДА
Ғийбатим қилишга тайёр турасиз,
Ҳабардор доимо туз, ошларимдан,
Мен кулсам сиз нима зарар кўрасиз,
Сизга нима фойда кўз ёшларимдан.
Бу дунё бевафо, буни англадим,
Гоҳида аччиқ дард, алам тингладим,
Йиғласам мен ўзим учун йиғладим,
Сизга нима фойда кўз ёшларимдан.
Ғаразли мақсадда билмайсиз чарчоқ,
Ичингиз қоп -қора, сиртингиз оппоқ,
Йўлимда чоҳ қазинг, ортимдан пичоқ,
Сизга нима фойда кўз ёш ёшларимдан.
Сизга нима аҳир йиғласам кулсам,
Баҳордек яшнасам , очилсам, сўлсам,
Тобингиз қочмасин жилмайиб турсам,
Сизга нима фойда кўз ёшларимдан.
Ҳатлаб олибманми уй жойингизни ,
Отмоққа шайсизу ўқ, ёйингизни,
Ёки хом ўрдимми буғдойингизни,