Отажон, менга 10 доллар бериб туринг...
Бир киши ишдан ҳориб, жиғибийрони чиққан ҳолда ярим кечаси уйига келди. Эшик остонасида 5 яшарлик ўғли уни кутиб турарди.
— Ота, сиздан бир нарсани сўрасам майлими? — савол берди бола.
— Майли, нимани сўрамоқчисан?
— Отажон, бир соатда қанча пул топасиз?
— Бу сенинг ишинг эмас. Нимага буни сўраяпсан?
— Шунчаки билгим келяпти. Илтимос, айтақолинг! Бир соатда қанча пул топасиз?
— Шунчалик билгинг келаётган экан, майли, айтақолай. 20 доллар топаман.
— Эҳ, — деди бола бошини хам қилиб ва бир зум ўтмай яна сўрай бошлади:
— Отажон, менга 10 доллар қарз бериб тура оласизми?
Отанинг қоши уйилди.
— Мендан қанча пул топишимни сўрашдан мақсадинг бирор бир аҳмоқо