Предыдущая публикация
Следующая публикация
Свернуть поиск
Сервисы VK
MailПочтаОблакоКалендарьЗаметкиVK ЗвонкиVK ПочтаТВ программаПогодаГороскопыСпортОтветыVK РекламаЛедиВКонтакте Ещё
Войти
  • Главная
  • Видео
  • Группы
  • Люди
  • Публикации
  • Игры
  • Подарки
  • Поздравления
  • Рекомендации
  • Помощь
  • русский
Левая колонка
Фотография от СОГИНЧИМ 》》》》 УЗИНГ※※※※※※※

СОГИНЧИМ 》》》》 УЗИНГ※※※※※※※

Последний визит: 14 янв 2024
Фотография от СОГИНЧИМ 》》》》 УЗИНГ※※※※※※※
Фотография от СОГИНЧИМ 》》》》 УЗИНГ※※※※※※※
Фотография от СОГИНЧИМ 》》》》 УЗИНГ※※※※※※※
Фотография от СОГИНЧИМ 》》》》 УЗИНГ※※※※※※※
Фотография от СОГИНЧИМ 》》》》 УЗИНГ※※※※※※※
Фильтр
ЗаметкиУвлечения
СОГИНЧИМ 》》》》 УЗИНГ※※※※※※※
27 янв 2023
Қара, яшаяпман, сенсиз ҳам,
Қара!
Қулаб тушмадия бошимга фалак,
Ҳаттоки ўлимни қилиб масхара,
Ҳамон ураяпди бечора юрак.

Қара, ёзлар ўтди, ҳатто келди куз.
Кунларим изимдан эргашарлар жим,
Фақат ёлғизликнинг қўйнидан ҳануз,
Илиқ бир меҳрни излар вужудим.

Кўнгил оғриқлари босилди бир оз,
Бир оз унутилди ҳиёнат захри.
Куйдириб, ёндириб ўтган ўша ёз,
Тўкиб тугатдими, билмадим, қаҳрин.

Кечирдим...
Наҳотки кечира олдим.
Чандиқлар қолдириб битган жароҳат.
Кўнмай қаёққа ҳам борарди кўнглим,
Юрак оғришини қўймайди фақат.

Зафарон рангимдан ҳижолатда куз,
Йўқ,
Йўқ, йиғлаётган мен эмас,
Осмон.
Юракнинг энг чуқур ерида ҳануз,
Ёдингни авайлаб юрган мен нодон...
  • СОГИНЧИМ 》》》》 УЗИНГ※※※※※※※
    27 янв 2023
    Жилмай!
    Керак эмас ҳеч қандай сўзлар.
    Кулиб тур, табассум қилсанг етади.
    Сенинг кулгичларинг ифорларидан,
    Дунёнинг ғамлари эриб кетади.
    Оллоҳдан ҳеч нарса сўрамам,ишон.
    Ёнимга келсанг бас,кулиб келсанг бас.
    Кулсанг, КУЗ бурчини ўтаётган он,
    Бинафшалар гуллаб кетса ажабмас.
    Жилмай! Жилмайиб тур. Сен кулиб турсанг, Юрагим дупурин эшитар дунё.
    Сенинг биттагина табассумингдан,
    Камалак етти ранг олгандек гўё.
    Жилмай!
    Ё,ажабо,бу сеҳр қайдан,
    Кўзларинг дунёда энг қиммат биллур.!
    •┈┈┈┈┈••✦❀✦••┈┈┈
    СОГИНЧИМ 》》》》 УЗИНГ※※※※※※※
    26 янв 2023
    Ўрганиб оламан унутмоқликни,
    Кутма,кўзларимда кўролмайсан ёш.
    Муштумдек юракнинг бўлмаларида,
    Чиройли таҳланиб қўйилган бардош.
    Ўйлама, меҳрингсиз музламайди тан,
    Бундан ҳам баттари бўлиши мумкин.
    Ситамлар кўксимни этканда ватан,
    Ўламан...
    Қайтадан тирилиш учун.
    Кейин учрашамиз яна иккимиз,
    Фақат аввалгидек бўлмайди бари.
    Энди мен осмонлаб боравераман,
    Сен энди ер бўлиб борганинг сари...
    Жонинг деб жонимдан кеча олардим,
    Босган тупроқнинг ҳам борми малоли?!
    Йиғлаб яратгандан сўрайди қадрин,
    Йўлингда ёлворган ҳислар уволи.
    Мен сени унута оламан,ишон.
    Юрак урмай қўйса бўлди сен учун.
    Фақат...
    Фақат бир ишора қилганинг ҳамон,
    Ўзга дунёлардан қайтишим мумкин.
  • СОГИНЧИМ 》》》》 УЗИНГ※※※※※※※
    18 янв 2023
    Хабар олинг ота-она, қарияпти,
    Белидан куч,кўзидан нур арияпти.
    Балки дарддан бирон жойи оғрияпти,
    Кеч бўлмасдан хабар олинг отангиздан,
    Тез-тез хабар олиб туринг онангиздан.

    Юрмасинлар йўлингизни зор-зор кутиб,
    Хафа бўлиб, бор дардларин ичга ютиб.
    Боринг ахир, кетмасидан бу дам ўтиб,
    Кеч бўлмасдан хабар олинг отангиздан,
    Тез-тез хабар олиб туринг онангиздан.

    Оз фурсатга ҳаммамиз ҳам омонатмиз,
    Лекин нега, бошқа ишлар билан бандмиз?
    Йўқотмасдан дунёдаги неъматимиз,
    Хабар олиб туринг ахир, отангиздан,
    Унутмасдан, хабар олинг онангиздан.

    Ферузажон, сен ҳам бугун ишларни қўй,
    Кутиб турар базму жамшид, хали кўп тўй.
    Югур сени кутган улар,кўп сурма ўй,
    Тезроқ хабар олгин бугун
    СОГИНЧИМ 》》》》 УЗИНГ※※※※※※※
    7 янв 2023
    Яқинларим

    Йўллар узоқ кўнгил яқин
    Юракларда соғинч чақин
    Йўқ бўлиблар кетманг тағин
    Йироқдаги яқинларим

    Дўстмиз деган бисёр бўлди
    Севдим деган исхор бўлди
    Кўнглим қолиб дунёлардан
    Дил соғинчга хуштор бўлди

    Оми инсон оми юрак
    Бир далдага жо ми юрак
    Йироқдасиз лек сиз керак
    Йироқдаги яқинларим

    Ерни чопсам бўғ бўларди
    Тошлар топсам тоғ бўларди
    Сизла вақтим чоғ бўларди
    Йироқдаги яқинларим.

    ✍Шерзод М.
  • СОГИНЧИМ 》》》》 УЗИНГ※※※※※※※
    2 янв 2023
    Эркакнинг бошини эгмагин ҳаёт.

    Эркакнинг, бошига тушса ҳам ишлар,
    Баъзан, кўзларига, тўлса ҳам ёшлар.
    Бу бир кам дунёда, недир кам бўлар,
    Эркакнинг бошини эгмасин ҳаёт!

    Эгилса, эгилсин номоз устида,
    Мўжизалар,тўла дуо остида.🥰
    Ташвишларни ортиб юрар жустида,
    Эркакнинг бошини эгмасин ҳаёт!

    Юрса,турса ўйлар рўзғор камини,
    Билдирмайди,сира ичда ғамини.
    Кўрсатмайин артар,кўзда намини,
    Эркакнинг бошини эгмасин ҳаёт!

    Улар,, оиланинг,устун таянчи,
    Агар,эгилсалар бўлар аянчли,
    Йўқотмасин сира,ўзга ишончни,
    Эркакнинг бошини эгмасин ҳаёт.

    Қанча эгилса ҳам,номозда боши,
    Тўкмасин ғамларга кўзидан ёшин,
    Зарба,берса ҳамки ташвишлар тоши.
    Эркакнинг бошини эгмасин ҳаёт.

    Эгилса, эгилсин, бошлар н
    На этом пока всё
    Войдите в ОК, чтобы посмотреть всю ленту

    15

    • Jasur Hamraqulov
      Jasur Hamraqulov
      Urganch
    • Самая Счастливая
      Самая Счастливая
    • Alyonka N
      Alyonka N
      Бухара
    • Али Аллиев
      Али Аллиев
      Санкт-Петербург
    • Jjjj Si zi
      Jjjj Si zi
      Ростов-на-Дону

    20

    • Любовь и боль
      Любовь и боль
      4294 подписчика
    • 🥀HàÝòŤ và HàÝòĹ
      🥀HàÝòŤ và HàÝòĹ
      6264 подписчика
    • «Любви все возрасты покорны»
      «Любви все возрасты покорны»
      220048 подписчиков
    • ❤️ HAYOTIMSIZ ❤️
      ❤️ HAYOTIMSIZ ❤️
      107862 подписчика

    Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного

    Присоединяйтесь к ОК, чтобы посмотреть больше фото, видео и найти новых друзей.

    Зарегистрироваться