Бу халқ ўқиши лозим!
Мўғулларнинг Бағдодга киргандан сўнг қилган энг ёмон иши китоб ва кутубхоналарни ёққани ва дарёга ташлаганидир.
Бағдод бир неча йиллардан сўнг қайтариб олинди. Аммо у китоблар абадий қайтмади.
Адабиёти, маданиятига эътибор бермайдиган миллат йўқ бўлишга маҳкум. Мўғуллар уришқоқ халқ эди. Улар китобни ҳам, адибни ҳам билишмас эди. Улар бир дона қўлёзма ёзишмаган, бир дона бино қуришмаган эди. Улар келди, уришди, ғалаба қилди, ўлдирди, ёқди, ўлдирилди, мағлуб бўлди ва йўқ бўлди.
Бугун уларнинг Бағдодга келганига далолат қиладиган бирор нарса қолмади. Аммо Андалус ўзининг қасрлари, масжидлари, китоблари, адабиёти, санъати ва архитектураси билан биз мусулмонлар у ерда би