Хазил шеър😁
Шундай кунлар келади,
Чонтак пулга толади,
Омонатли энг зўр банк,
Хотинингиз бўлади.
Сирингизни билган хам,
Борингизни шилган хам,
Дуойингиз қилган хам,
Хотинингиз бўлади.
Отангизга койитган,
Эгри йўлдан тойитган,
Фарзанд билан бойитган,
Хотинингиз бўлади.
Чидайди шапалоққа,
Муштласа хам қовоққа,
Лағмон осар қулоққа,
Хотинингиз бўлади.
Тепкингизга яраган,
Фарзандларга қараган,
Оқ ювиб оқ тараган,
Хотинингиз бўлади.
Тўлагансиз махрини,
Келтирсангиз қахрини,
Ёмон сочар Захрини,
Хотинингиз бўлади.
Қайнонани қайраган,
Ич ичидан яйраган,
Эрталабдан сайраган,
Хотинингиз бўлади.
Ўтмишингиз ковлаган,
Иши тушса авраган,
Битмагунча сайраган,
Хотинингиз бўлади.
Айтиб ёмон кўстинг