Демак, намозни ўз вақтида ўқишлик мўминлар учун лозим экан. Мўмин бўлмаганларга, жаннатни умид қилмайдиганларга намоз ўқиш ҳам фарз эмас. Аллоҳ таоло барчамизни ҳидоят қилиб, Ўзи адаштирмасин! Омийн!
Аммо баъзи узрлар сабаби билан намоз қазо бўлиши мумкин. Бу узр икки хил бўлади:
1. Қазоси ўқилмайдиган узрлар:
А) Ҳайз ва нифос кўрган аёллар намозни тарк қилишади, пок бўлишгандан кейин ҳам қазо бўлган намозларини ўқишмайди.