Дунёга келдиму , ташвиш дастидан,
Дард билан олишиб , тўйиб яшадим.
Ғамлар мўралайди эшик остидан,
Кулиб яшамадим, куйиб яшадим!
Бунчалар нархи паст меҳр қадрини,
Кўнглимда нафратни қувиб яшадим,
Тушунмагайсиз ҳеч менинг дардимни
Дард журам бўлди, суюб яшадим!
Тоҳирлар дарёда кетдилар оқиб,
Зуҳроман, Заҳрога кўниб яшадим,
Тақдирда ёзгани бўлдида воқиб!
Қалбимни қирғоққа кўмиб яшадим!
Мусофирман, тўйдим ўзга юртлардан,
Рўзғор деб сабримни тиғлаб яшадим!
Дардимни тушунинг мана байтлардан,
Боламни соғиниб йиғлаб яшадим!
Рўзғорнинг тўни ҳам менга келди тор,
Чокига бахтимни қавиб яшадим!
Яхшиям бахтимга шу шеърият бор,
Шеър ёзиб ўзимча овиб яшадим!
Ҳаммага кенг дунё